Меню
Қашқадарё
САРДОБАДАГИ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Елкама-елка
Хабарингиз бор, Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқ олтин ва Сардоба туманларидаги аҳоли хонадонлари ва экин ер майдонларига, ижтимоий соҳа объектларига катта талафот етди.
Ушбу талафотдан жабр кўрганларга мамлакатимизнинг турли нуқталаридан ёрдамга борганлар кўп. Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Умид Яхшиев бошчилигидаги 20 нафар ички ишлар ходими 10 та хизмат автомашинаси билан офат оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашмоқда.
Вилоятимиз вакиллари Мирзаобод туманидаги Навбаҳор, Хақиқат, Мирзачўл ва Дўнгариқ маҳаллаларига бириктирилган. Улар жамоат тартибини сақлаш билан бирга, сув тошқинидан жабр кўрган аҳолининг мол-мулкларини олиб чиқиш, аҳолини хатловдан ўтказиш, йўқолган чорва молларини топиб, ўз эгаларига қайтариш ва нобуд бўлган уй ҳайвонларини ҳамкор ташкилотлар билан дезинфекциялаган ҳолда кўмиш ишларида ёрдам беришаяпти.
Қайд этиш лозим, Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти синовли кунларда елкама-елка хизмат қилаётган барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Н.ХЎЖАЕВ