Меню

Қашқадарё

20.03.2018 2181

“САНАМ”НИНГ САРВАРИ

Таъкидлаш жоиз, ташқи савдо бозорларини диверсификация қилиш, экспортбоп маҳсулотлар турини кенгайтириш мақсадида ушбу тадбиркорлик субъекти Хитой, Россия, Беларусь, Латвия, Корея Республикаси ва бошқа давлатларда ўтказилган  халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-ярмаркаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳати, Москва шаҳрида “Санам” МЧЖнинг “Санамтекс” савдо уйи  фаолияти йўлга қўйилган. Бу эса Россия ички бозори талабларини  яхшироқ ўрганиш, потенциал харидорлар билан бевосита ҳамкорлик алоқаларини  жадал ривожлантириш, шу асосда экспорт кўлами ва географиясини янада кенгайтиришга   шароит ҳозирлади.

Мазкур корхонада 25 йилдан буён фаолият олиб бораётган Лола Наврўзова ўзбек енгил саноати мактабини ривожлантириш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган юқори малакали тикув цехи устаси, тажрибали саноатчилардан. У бошқараётган цехда айни пайтда 60 нафардан зиёд хотин-қиз меҳнат қилади.

- Инсоннинг камолотга эришуви, ҳаётда ўз ўрнини топишида у эгаллаган касб ёки ҳунарнинг ўрни чиндан ҳам беқиёс, - дейди Лола Наврўзова.  – Касб-ҳунар нафақат яхши даромад, тўкин ҳаёт беради, балки ҳунарли одам ён-атрофидагиларга ҳам ёрдам қўлини чўза олади. Мен ҳам  ҳунарим ортидан кам бўлмадим.  Барча шароитлар муҳайё этилган корхонамиз йилдан-йилга сайқал топиб бормоқда. Бу ютуқларда озгина бўлса-да, ҳиссам борлигидан фахрланаман. Меҳнатларим эса бесамар кетмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан  “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бу мукофотни жамоам ютуғи деб биламан.

- Болалигимдан тикувчи бўлишни мақсад қилганман, – дейди Гулноз Жўраева. - Шу йўналишга ихтисослашган коллежда ўқидим. Бугунги кунда “Санам”нинг тикувчилик цехида ишлаётганим, доимий даромадга эга эканлигимдан хурсандман. Бунинг учун тикувчилик сирларини қунт билан ўргатган устозим Лола Наврўзовадан миннатдорман.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!