Меню

Қашқадарё

15.04.2022 2065

“САНЪАТ БАХТИМ, МАДАНИЯТ ТАҚДИРИМ!”

Вилоят мусиқали драма театрида 15 апрель - Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан “Санъат бахтим, маданият тақдирим!” номли байрам тадбири ўтказилди.

Маълумки, мазкур сана Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш тўғрисида”ги Фармони ва 2021 йил  7 июнь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга асосан жорий йилда юртимизда илк маротаба нишонланмоқда.

Тадбирда мазкур қонун маданият ва санъатнинг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилингани таъкидланиб, бу жабҳада узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган жонкуяр инсонлардан бир гуруҳига “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони, Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида театр олдидаги майдонда тасвирий санъат асарлари ва фотосуратлар кўргазмалари, фольклор жамоаларининг чиқишлари, симфоник оркестр концерти ташкил этилди. Маданият усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги катта байрам дастури тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!