Меню
Қашқадарё
САМИМИЙ ТАБРИК ВА МУНОСИБ РАҒБАТ
20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан Қашқадарёда муваффақиятли фаолият юритиб келаётган кичик бизнес вакилларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Вилоят ҳокимлигининг интернетдаги расмий сайтида эълон қилинганидек, санага бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида қуйида номлари келтирилган ишбилармонлар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди:
Шамсуддинов Жамшид Абдижамолович – “Javohir Medikal sentr” хусусий корхонаси раҳбари;
Ёқубов Баҳодир Абдурахмонович – “Bahodir ziyo” ўқув маркази раҳбари;
Рустамов Бахтиёр Сахибович – “Uzbek Injinering” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Норсафаров Ваҳоб Мерганович – “Eko komfort” хусусий корхонаси раҳбари;
Ёрлаев Шокир Ҳасанович – “Chuvilloq biznes klass” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Бобоев Алишер Шукруллаевич – “LIFE CLINIC” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Рахимов Фарҳод Камолович – “PROMMAX” хусусий корхонаси раҳбари;
Эшқулов Тоштемир Юлдашевич – “Eshqulov Yuldosh” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Самадова Маҳбуба Бахтиёровна – “Nuriston olmoschalari” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари;
Умиров Сарвар Нумонович – “Hisorak Gidro qurilish” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Негматов Анвар Тешаевич – “Koʻhna Kesh favvorasi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Каримов Содиқ Абдуллаевич – “VERO BEVERAGES” масъулияти чекланган жамияти қошидаги қўшма корхона раҳбари;
Шарипов Абдурасул Мажид ўғли – “Hisor qurilish” хусусий корхонаси раҳбари;
Мадиев Муроджон Баҳодир ўғли – “Koson kapital invest” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Тожиева Сайёра Умаровна – “Moxichexra Axmedov” оилавий корхона раҳбари;
Тоштемирова Обод Очиловна – “Islom Obod Turgʻun” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Файзуллаев Мухиддин Азамат ўғли – “GREEN AGRO HOUSE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари;
Тўйчиев Мухторжон Боиржонович – “MIRISHKOR RATEX TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
Тадбирда, шунингдек, Президент фармойишига асосан тақдирланган қашқадарёлик ишбилармонларга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони топширилди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов тадбиркорларни байрам билан самимий муборакбод этар экан, Президентимиз томонларидан бизнес вакиллари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда халқимизга астойдил хизмат қилиш кераклигини таъкидлади.