Меню

Қашқадарё

18.10.2021 1772

САМБОЧИЛАРИМИЗ ТАРИХИЙ НАТИЖА ҚАЙД ЭТДИ. ТАРКИБДА ВИЛОЯТИМИЗ ВАКИЛЛАРИ ҲАМ БОР

Жорий йил 15-17 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Жаҳоннинг кучли терма жамоалари қаторида ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, юртдошларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритиб, ушбу натижа орқали жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Эътиборли томони, 50 килограммгача вазн тоифасида ўсмир қизлар ўртасида вилоятимиз вакили Гулҳаё Жўраева барча рақибларини енгиб, олтин медалга эга чиққан бўлса, яна бир вакилимиз Бегойим Ҳайитова 72 килограммгача бўлган ёш қизлар ўртасида бронза медални қўлга киритди.

Гулҳаё ва Бегойим спортнинг самбо, дзюдо ҳамда миллий кураш турлари бўйича турли мусобақаларда иштирок этиб, бир неча бор мамлакат ва халқаро миқёсдаги турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллашган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!