Меню

Қашқадарё

30.08.2016 2079

САМАРАЛИ МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

Маросимда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев мамлакатимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти, унинг шаън-шавкатини юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш борасида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати Президентимиз ва халқимиз эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлаб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.

- “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишим қалбимни чексиз ғурур-ифтихорга тўлдирди, - дейди вилоят статистика  бошқармаси ходими Зиёда Эшонқулова. - Камтарона меҳнатим Юртбошимиз томонидан эътибор қилинганидан чексиз миннатдорман. Бу мукофотни ўзимга билдирилган ишонч деб биламан ва янада масъулият билан меҳнат қилишга интиламан.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!