Меню

Қашқадарё

26.12.2017 1916

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТ

Хусусан, бугунги кунда вилоятдаги 726 та ўзини ўзи бошқариш органларида хизмат қилаётган 616 нафар профилактика инспекторининг ҳар бирига ўзи хизмат қилаётган маҳалладан хизмат уйлари қуриш, шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар асосида автомашиналар бериш ишлари бос-қичма-босқич амалга оширилаётир.

Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт-соғломлаштириш мажмуасида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросимида ҳам 308 нафар профилактика инспекторига хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналарнинг калитлари тантанали топширилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, турли идора ва вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар халқ билан мулоқот қилиш, оилаларга яқиндан кириб бориб, муаммоларни ўз вақтида, эрта аниқлаш ва жойида ҳал қилиш профилактика инспекторларидан катта масъулият талаб қилиши, хизмат уйи ва автомашина фаолиятда қулайлик ва самара яратишини таъкидлашди.

- Қарши шаҳридан 40 километр йўл босиб, Касбига қатнаб ишлардим, - дейди Талишбе маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори Икром Юсупов. - Энди маҳалланинг ўзида хизмат уйи бор, оилам билан шу ерда яшаймиз. Қатнаб кўп вақт йўқотмайман. Маҳалла осойишталигини сақлаш, одамлар кўнгли тўқ,  хотиржам ҳолда ухлаб, тонг оттириши учун барча ишни қиламан.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, вилоят ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.

Н.ХЎЖАЕВ

* * *

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!