Меню
Қашқадарё
САЛОМАТЛИКНИНГ ЁШ ДЎСТЛАРИ
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда шаҳардаги мактаблар жамоалари иштирок этди.
Кўрик-танловда иштирокчилар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморларни уйда парвариш қилиш, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя этиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, Ўзбекистонда ўсадиган доривор гиёҳларни териш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва дори сифатида фойдаланиш бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг тарихи, инсонпарварлик йўналишлари, йўл ҳаракати қоидалари бўйича берилган саволларга жавоб қайтардилар. Биринчи ёрдам кўрсатишда нималарга эътибор қаратиш кераклигини ўз чиқишлари билан ифодалаб беришди.
Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган ушбу кўрик-танловда 8-мактаб жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Шоҳиста БОЗОРОВА