Меню

Қашқадарё

09.09.2020 1427

Салкам 1 тонна гўшт – истеъмолга яроқсиз

Кейинги вақтда вилоятимиздан Тошкент шаҳрига кета-кетгунча турли постларда автотранспорт воситалари ушлаб қолинаётгани, уларга юкланган гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз эканлиги ҳақида тез-тез хабарлар эълон қилинаяпти. Яна денг, тартиббузарларнинг кўпи чироқчилик.

Бу сафар ҳам шу ерлик яна бир фуқаро – Й.Ф. “Ласетти”га 950 килограмм гўштни жойлаб, пойтахт сари йўлга тушди.

“Умакай” мунтазам ЙПХ масканида у йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб текширилди.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, гўшт маҳсулотлари Чироқчи тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва экспертизаси лабораториясига топширилди. Мутахассисларнинг берган хулосасига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга мутлақо яроқсиз бўлиб чиқди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўйлаб қоласан киши: шунча маҳсулотни олиб узоқ сафарга отланган одам табиийки фойда кўришни хоҳлайди. Буниси тушунарли. Лекин бу фойда сифатсиз маҳсулот ҳисобига келиши мумкинлигини қандай тушуниш керак? Еб бўлмайдиган гўштни шу фуқаронинг ўзига берса, тамадди қилармиди? Ўзингга раво кўрмаган нарсани нега бировга пулламоқчисан, номард, дейдиган одам йўқ...

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!