Меню

Қашқадарё

07.12.2023 7341

Сал кам икки аср - қуруқликда ундан қарироқ жонивор аниқланмаган

Ер юзидаги энг қари ҳайвон 191 ёшга тўлди. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Жонатан лақабли тошбақа, дейилади маълумотномалар сайтида.

Унинг тури Сейшел гигант тошбақаларига мансуб. Одатда улар 150 йил умр кўради, бироқ сал кам икки аср яшаб қўйган Жонатан рекорд қайд этган.  Айтилишича, қуруқликда яшовчи ундан қарироқ ҳайвон аниқланмаган.

Жонатан тахминан 1832 йилда тухумдан чиққан, бироқ экспертлар ҳатто у кўрсатилган ёшидан ҳам қарироқ бўлиши мумкинлигини инкор этмаган. Ветеринар Жо Холлинз тошбақанинг ёши ўтганига қарамай, у яхши ҳолатда, тетик эканлигини қайд этган.

"Унинг ҳид билиш қобилияти йўқолган ва катаракта сабаб деярли кўрмасада, иштаҳаси яхши", деган ветеринар.

Мутахассисларнинг фикрича, Жонатан ҳатто учинчи юз йилликка ҳам қадам қўя олади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!