Меню

Қашқадарё

27.03.2020 1902

"САККИЗИНЧИ МЎЪЖИЗА" -

китоб тарғиботи йўлидаги навбатдаги муҳим қадам

Эзгу ташаббус

Шундан келиб чиқиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида "Телеграм" ижтимоий тармоғида "Саккизинчи мўъжиза" канали ташкил қилинди.

- "Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси" дея таъриф бериладиган китоб олами билан яқиндан таништириш мақсади кўзланган ушбу каналда ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари бериб борилади, - дейди Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари Клара Дўстёрова. - Қолаверса, айни кунларда таътил муносабати билан болажонларимиз уйдалигида уларга тил ўргатишнинг, мутолаа кўникмаларини шакллантиришнинг айни вақти. Шу боис канал аъзолари ихтиёрига мактаб дарсликлари, аниқ фанлардан мисол ва масалалар тўпламлари, луғатлар ҳам ҳавола этиб борилмоқда.

Қайд этиш лозим, канал ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналарини жамлаган. Маҳмуд Кошғарий, Алишер Навоий, Жалолиддин Румий, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Чингиз Айтматов, Достоевский, Франц Кафка каби ранг-баранг муаллифларнинг китобларини, аудио форматдаги адабиётларни ўқиш ва тинглаш имкони мавжуд. Ўз навбатида тил билувчилар учун асарлар оригинал тилида ҳам тақдим этилган. Буюк ижодкорларнинг китоб, билим олиш ва ҳаёт ҳақидаги ҳикматли сўзлари қизиқишни янада оширади.

Умуман олганда, чинакам мутолаа ихлосмандлари учун бундай ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!