Меню
Қашқадарё
САЁҲАТ КИШИГА ЗАВҚ БЕРАДИ...
Бу ер нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам эътибордаги маскан. Яқинда "Қарши халқаро аэропорти" давлат унитар корхонаси маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан нафақадаги собиқ ходимлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташкилотдаги аъзолари учун ушбу қадимий шаҳарга саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида даставвал буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, сўнгра ислом дунёси машҳурларидан бири Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбаралари зиёрат қилинди. Кейин Термиз шаҳридаги музейлар, қадимий обидалар томоша қилинди, улар ҳақида маълумотлар олинди. Бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам саёҳатчилар эътиборидан четда қолмади.
Таъкидлаш ўринлики, Президентимизнинг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Термизда ҳам катта ишлар қилинибди, тарихий манзиллар атрофида маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун қулай шароит яратилмоқда. Ушбу тарихий манзилдан олам-олам таассуротлар билан қайтган саёҳатчиларимиз юз-кўзларидан маълумки, бундай тадбирлар киши дунёқарашини ўзгартиради, юртга бўлган садоқатини юксалтиради, меҳрини оширади, аждодларга нисбатан ҳурмат ҳиссини кучайтиради.
Дилафруз ДАДАХОДЖАЕВА,
"Қарши халқаро аэропорти" давлат унитар
корхонаси мутахассиси