Меню

Қашқадарё

03.11.2016 2907

САЙЛОВНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ – МУҲИМ ВАЗИФА

 

Унда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича фикрларини баён қилди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 сентябрдаги фармойиши ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 9 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Фармойишга асосан вилоятда Ўзбекистон Республикаси  Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш учун жами 3,7 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди. Мазкур маблағнинг мақсадли сарфланиши тегишли мутасаддилардан ҳар қачонгидан масъулиятли бўлишни тақозо этади. Чунки гап фақат маблағ масаласи эмас, мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеликка фуқароларимизда онгли муносабатни шакллантириш ва бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш ҳақида бораяпти.

Шу билан бирга, вилоятда тузилган 884 та сайлов участкасида яратилган шароитлар, сайлов участкаларидан 3 километрдан олис ҳудудда яшаётган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида транспорт қатнови йўлга қўйилгани билдирилди.

Йиғилишда, шунингдек, вилоят прокурори Салом Самадов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Турсунбоев сўзга чиқиб, сайловни ўтказишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар ҳақида тўхталиб, сайлов участкаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича масъул шахсларга топшириқлар беришди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!