Меню

Қашқадарё

26.11.2019 1395

САЙЛОВ-2019: ҚАНЧА ЁШ ИЛК МАРТА ОВОЗ БЕРАДИ?

Хабарингиз бор, шу йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳарлар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Айни пайтда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 14 та, халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 59 та, туман ва шаҳарлар кенгашларига сайлов ўтказувчи 429 та округ сайлов комиссияси тузилган бўлиб, сайловолди тарғибот-тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.

Маълумот учун, жорий сайловларда вилоятимиздан 1 миллион 939 минг 294 киши овоз бериши кўзда тутилган ва уларнинг 213 минг 322 нафари сайловда биринчи маротаба қатнашадиган ёшлардир.

Суратда: участка сайлов комиссияларида биринчи марта овоз бериш жараёнида қатнашадиган ёшлар учун ташкил этилган тушунтириш-тарғибот ишларидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!