Меню
Қашқадарё
САЙЁҲЛАР УЧУН ЭТНОГРАФИК МАҲАЛЛА
Бу ишлар Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ бажарилиши режалаштирилганини қайд этиш лозим. Натижада келгусида туризм саноатида хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга эришиш мақсад қилинган.
Шу жумладан, қарор билан тасдиқланган тегишли дастурга асосан, 2018 йилда Шаҳрисабз шаҳрида 80 ўринли уч-тўрт юлдузли меҳмонхона ва 200 ўринли ресторанни қуриб фойдаланишга топшириш назарда тутилган. Бундан ташқари, "Назира" хусусий фирмаси томонидан Қарши шаҳрида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, 300 ўринли ресторан, кинотеатр, болалар майдонидан иборат лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Ушбу тадбирлар меҳмонхона бизнесини ривожлантириш, ҳудуд аҳолисининг мароқли дам олишига шароит яратиш ва ички туризмни равнақ топтиришга имкон бериши таъкидланади.
М.ШУҲРАТОВ