Меню

Қашқадарё

01.03.2022 1416

Садоқат тимсоли, ғурур тимсоли

Бугун, 1 март -  Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун.  Сана муносабати билан таълим муассасаларида, юртимизнинг барча гўшаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 

Қарши давлат университетида ҳам шу олий ўқув юртининг хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташаббуси билан  “Зулфия - садоқат тимсоли” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.  

Зулфияхоним мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва  тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшаган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсолидир. Адабий-бадиий кечада санъатшунослик, филология ва педагогика факультетлари талабалари томонидан мусиқали композицион кўринишлар намойиш этилиб, шоиранинг энг сара шеърларидан намуналар ўқилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!