Меню

Қашқадарё

29.05.2020 1395

РУҲИЙ-АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ ШИФОХОНАСИ ҲАҚИДАГИ ГАПЛАР - МУТЛАҚО АСОССИЗ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, халқ тилида "Аврора аёллар руҳий касалликлар шифохонаси" деб аталадиган, илгари Қарши туманидаги Наврўз қўрғонида жойлашган муассасада бемор аёлларга жисмоний ва жинсий зўравонлик қилинаётгани ҳақидаги постга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан шундай муносабат билдирилди:

"Постда билдирилган фикрлар мутлақо асоссиз деб ҳисоблаймиз. Мазкур муассаса бундан етти ой муқаддам вилоят соғ-лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги буйруғига асосан Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси 85-уйда жойлашган, 190 ўринли вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси янги биносига тўлиқ кўчириб ўтказилган ва айни пайтда шу ерда фаолият кўрсатмоқда.

Наврўз қўрғонидаги бинода эса ҳозирги вақтда беморлар сақланмаяпти".

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!