Меню
Қашқадарё
01.08.2024
5224
Ўртача ойлик иш ҳақига қанча бензин сотиб олиш мумкин?
Люксембург жорий йилнинг биринчи ярмида аҳоли учун бензин бемалоллиги бўйича Европа мамлакатлари орасида яна етакчи бўлди. Бу ҳақда "Новости" манбаси хабар тарқатган.
Шундай қилиб, ушбу мамлакат фуқароси ўзининг ўртача ойлик иш ҳақига 2,5 минг литрдан ортиқ бензин сотиб олиши мумкин. Иккинчи ўринга 2,1 минг литр билан Буюк Британия жойлашган. Шунингдек, биринчи бешликка Ирландия, Австрия ва Нидерландия кирган. Мазкур давлатлар аҳолиси топадиган ўртача ойлик маошига 1 минг 879 литрдан кўпроқ бензин харид қила олади.
Рўйхатда охирги ўринни аҳолиси ўртача ойлик иш ҳақи эвазига атиги 463 литр ёнилғи сотиб олиши мумкин бўлган Молдова банд этган.