Меню

Қашқадарё

29.03.2019 1837

РОССИЯЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР САБОҚЛАРИ

Дастлаб хорижлик мутахассислар мусиқа таълими йўналиши 1-курс талабалари учун чолғу ижрочилиги ва ансамбль, 3-курс талабаларига эса мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари фанларидан дарслар ўтишди.

- Россиялик ўқитувчиларнинг дарслари биз учун янгиликларга бой бўлди, - дейди мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари йўналиши 3-босқич талабаси Муяссар Маркаева. - Бир дарсда чолғулар билан ишлаб, овоз созлаш, овоз очиш, овоз тушиш машқларини ўрганган бўлсак, бошқа дарсда кичик-кичик асарларни турли овозларда ижро этдик. Яна бир дарсда мусиқанинг инсон психологиясига таъсири ўрганилди. Бунда кичик гуруҳларга бўлиндик ва бир мусиқани тинглаб, тинглаганимиз бўйича ўз фикр-мулоҳазаларимизни айтдик. Дирижёрлик, вокал, хор йўналишларида кўпгина янги маълумотларга эга бўлдик.  

Кафедранинг профессор ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган семинар-тренинглар баҳс-мунозаралар асосида ўтди. Меҳмонлар томонидан тайёрланган концерт дастури бўлажак мусиқачиларда, ўқитувчиларда катта таассурот қолдирди.

Эслатиб ўтиш жоиз, ушбу ташриф Нижневартовск давлат университети ва Қарши давлат университети мусиқа таълими кафедралари ўртасида 2016 йил 15 декабрда ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди. 

Сожида АЛЛАЁРОВА

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!