Меню

Қашқадарё

06.08.2021 1934

Роналду қайси клубга кетмоқчи экани маълум бўлди

"Ювентус" клуби ва футбол бўйича Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини қаерда давом эттириш ҳақида ҳамон ўйламоқда. Айтилишича, у барибир Турин клубидан кетишга тараддудланган ва иккита вариант устида бош қотираяпти.

Испаниянинг "Diario As" газетаси маълумотларига кўра, футбол юлдузи  Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клубига ўтиш ёки яна Мадриднинг "Реал" жамоасига қайтишни мўлжал қилаяпти. Шунга қарамай, "Ювентус" Роналду томонлар ўртасида имзоланган шартнома муддати тугагунга қадар туринликлар шарафини ҳимоя қилишига ишонмоқда. Келишув муддати охирига етишига эса яна бир йил бор.

Бироқ, Париж клуби ўзида сақлаб қолишга уринаётган футболчиси - Килиан Мбаппе жамоани тарк этган ҳолда Роналдуни сотиб олиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Португалиялик ҳужумчи "Пари Сен-Жермен" ҳужум чизиғида мавқеи мос келиши ва юлдузлик даражаси бўйича Мбаппега муқобил сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтиш ўринли, Криштиану Роналду 2018 йилда Мадриднинг "Реал" клуби сафидан "Ювентус" жамоасига келиб қўшилганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!