Меню

Қашқадарё

27.07.2023 5383

Ўғриларни тўхтатишга уринган ходима ишдан бўшатилди

Американинг Жоржия штатида Lowe's дўконлар тармоғи ходимаси  ўғриларни тўхтатишга урингани учун ишдан бўшатилди, дея маълум қилган WSB-TV маҳаллий телеканали.

Полиция маълумотларига кўра, уч нафар босқинчи дўкон пештахталарида турган икки минг долларликдан ортиқ маҳсулотларни тўплаб олган. Улар тўловни амалга оширмасдан дўконни тарк этишга уринган чоғда 68 ёшли ишчи Донна Хансбро ўғриларни тўхтатишга шошган.

Улардан бири аёлнинг юзига уч марта зарба бериб, кўкартирган. Уч жиноятчидан икки нафари қидирувда.

Шу билан бирга, дўконда 13 йил ишлаган Донна Хансбро тармоқ "қоидалари (инструкцияси)ни бузгани" учун ишдан бўшатилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!