Меню

Қашқадарё

10.08.2023 3501

"Ўргимчак одам"га айланишни орзу қилган бола ўзини заҳарли ҳашаротга чақтирди

 

Боливиялик ўқувчи "ўргимчак одам" бўлишни орзу қилиб, ўзини қора ўргимчакка чақтирди, дея хабар беради LADBible манбаси. Бироқ, бола кутилган супер куч ўрнига соғлиғи билан боғлиқ муаммога эга бўлди.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, саккиз ёшли бола дарё бўйида ўйнаб юрган чоғида тош остидан заҳарли ўргимчакни топиб олган. Шундан сўнг у ҳашаротни қўлига қўйиб, чақтириш учун провакация қила бошлаган. Ўқувчи бу ҳаракатини шу усулда "ўргимчак одам"га айланишга умид қилгани билан изоҳлаган.

Уйига қайтгач, заҳарли ўргимчак чаққан жойида қаттиқ оғриқни ҳис қила бошлаган бола бу ҳақда ота-онасига айтишга унамаган. Аммо, унинг ҳолати ёмонлашганини кўрган онаси нима бўлганини айтишни талаб қилган ва барчаси ойдинлашган.

Ўқувчини тезда шифохонага олиб боришган ва унга аҳволини барқарорлаштириш учун зидди заҳар берилган. Боланинг ҳолати яхшилангач, уйига кетишига рухсат қилинган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!