Меню

Қашқадарё

02.03.2021 1434

Раис ўта қашшоқлик тугатилганини эълон қилди

Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин камбағалликка қарши курашда эришилган ютуқларга бағишланган йиғилишда мамлакат ўта қашшоқлик устидан ғалаба қозонишга эришганини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, охирги саккиз йилда қишлоқларда яшовчи 98,99 миллион аҳолини қашшоқликдан, 832 та уезд ва 128 минг аҳоли пунктини камбағал ҳудудлар рўйхатидан чиқаришга эришилди. Бунинг учун Хитой ҳукумати қарийб 1,6 триллион юан (246 миллиард АҚШ доллари) миқдорида маблағ сарфлади.

- 1970-йиллар охирида эълон қилинган сиёсий ислоҳотлар ва очиқлик даври давомида 770 миллион аҳоли камбағалликдан қутулди, - дея қўшимча қилган Си Цзиньпин.

"Хитой ушбу даврда олиб борилган камбағалликка қарши глобал кураш доирасида бунга омил бўладиган камчиликларни 70 фоизга бартараф этди. Ана шу ютуғи билан тарихда қоладиган яна бир мўъжиза яратди", деб таъкидлаган у.

Си Цзиньпин 2013 йилда Хунань провинциясига қилган назорат ташрифи чоғида мамлакатнинг камбағалликка қарши кураш ғояси ҳақида илк бор гапирган. Ўшанда аҳолининг кам таъминлаган қатлами ва ривожланишдан ортда қолган ҳудудлар жамиятнинг умумий ўртача фаровонлиги даражасига чиқиб олишини таъминлаш кераклигини айтган ва ҳукумат ўз олдига 2020 йилнинг сўнгига қадар бунга эришиш мақсадини қўйганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!