Меню

Қашқадарё

14.10.2017 2388

РАҚОБАТ ТАДБИРКОРНИ ТОБЛАЙДИ

- Модернизация ишларидан сўнг корхонамиз технологик жиҳатдан жуда катта имкониятга эга бўлди, - дейди бош инженер Аъзам Мирзаев. - Масалан, айни пайтда россиялик ҳамкорларимиз пахта ва полиэтилен толалари аралашмаси асосида тайёрланадиган ип-калаваларга талаб билдиришаяпти. Биз улар истаганидек қилиб, 70 фоиз пахта ва 30 фоиз синтетик тола аралашмасидан маҳсулот тайёрлаб бераяпмиз.

2017 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 12 миллиард 204 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 1 миллион 903 минг 500 АҚШ долларилик маҳсулот экспортини амалга оширган корхона жамоаси эндиликда янада янги марраларни кўзлашмоқда.

- Айни вақтда корхонамизда модернизация ишларининг иккинчи босқичини амалга оширмоқдамиз, - дейди жамият бошқаруви раиси ўринбосари Лазиз Маҳмудов. - Бунинг учун лойиҳа доирасида 8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бажариб бўлинди. Жорий йилнинг июнь ойида Швейцариянинг "Rieter" компанияси билан имзоланган шартномага асосан, фаолиятимиз учун зарур бўлган замонавий йигирув технологиялари олиб келинмоқда.

Аҳамиятли томони, ушбу лойиҳа босқичида ишлар тўлиқ амалга оширилгач, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 минг тонна пахта толасини қайта ишлашга етади, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!