Меню
Қашқадарё
Рақамли жосуслар яратиш устида иш олиб борилмоқда
АҚШ мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда рақамли жосусларни яратиш учун генератив сунъий интеллектдан фойдаланиш истиқболларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Intercept нашри хабар тарқатган.
Манба маълумотларига кўра, тегишли сўров аллақачон Махсус амалиётлар қўмондонлиги томонидан шакллантирилган. Унда ҳарбийлар тармоқда иш олиб бориш учун фойдаланувчиларнинг реал профилларини яратиш имконини берувчи технологиялар ишлаб чиқишга қизиқиш билдирган. Бундай ишланмалар онлайн форумлар ва бошқа очиқ манбалардан маълумотлар тўплаш учун қўлланилиши мумкин.
Қайд этилишича, мудофаа идораси сўнгги йилларда рақамли кузатув масалалари билан янада фаолроқ шуғулланмоқда. Ушбу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш онлайн жосуслик ривожланишида янги қадам бўлиши мумкин.
Бироқ, экспертлар фикрига кўра, рақамли жосусларни яратиш ғояси янгилик эмас. Ижтимоий тармоқларда мавжуд турли ботлар аллақачон шунга ўхшаш вазифаларни бажараяпти.