Меню

Қашқадарё

01.02.2024 7990

Пули тугаган сайёҳнинг томошаси ўхшамади

Тайландда британиялик сайёҳ ўзининг ўғирланиш воқеасини уюштириб, бошқалар орқали оиласидан тўлов талаб қилди. Бу ҳақда Metro манбаси хабар берган.

Буюк британиялик турист дўстлари билан Паттайя шаҳридаги курортга дам олишга бориб, вақтини турли кечаларда спиртли ичимликлар ичиб ва тақиқланган моддалар истеъмол қилиб ўтказган.

Вақти келиб, сайёҳларнинг пули тугаган, бироқ улар ватанларига қайтишни исташмаган. Улардан бири ўзининг ўғирланиш воқеасини ўйлаб топган ва қолган дўстлар унинг қариндошларига қўнғироқ қилиб, пул талаб қилишган.

Ташвишга тушган оила консуллик орқали марказий тергов бюросига мурожаат қилган, сайёҳни курорт шаҳарнинг барча полициячилари қидирган. Махсус топшириқли гуруҳ "ўғирланган" британияликни меҳмонхонада дўстлари даврасида учратди. Улар ёнидан гиёҳвандлик воситалари ва ўқотар қурол топилган.

Туристлар полиция идорасига олиб кетилган, энди уларни жиноий жавобгарлик кутаяпти.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!