Меню
Қашқадарё
ПУЛ КЎНГИЛДАН ЭМАС, ЧЎНТАКДАН ЧИҚАДИ
Жуда ҳам қувноқ одам экан, ҳар икки гапнинг бирида “зап иш қилибсиз келиб, шундай кўриниб ҳам туриш керак-да шифокорларга”, дейди ғамхўрлик билан. Шифокорнинг бундай хушмуомаласи сабаб унга қуллуқ қилишдан нарига ўтолмай турганимда мендек бир “анқов”га муддаосини айтди-қўйди.
- Укам, хизмат ҳақини энди кўнглингиздан чиқариб бераверинг, биз унча бер, бунча бер деб ўтирмаймиз.
Бу гапдан у хижолат бўлиши ўрнига, “хизмат ҳақи” бериш хаёлимга келмагани учун мен “уялиб” кетдим. Содда бўлмасам, шифохона бўлимлари кираверишидаги кўринарли нуқталарда “барча даволаш, кўрик ишлари бепул амалга оширилади” деган сўзлар ёзилган лавҳанинг илиб қўйилганига учаманми?
Кўплаб хоналар эшигида порахўрликнинг жирканч иллат эканлигини эслатиб турувчи плакатлар ҳам ёпиштирилганига нима дейсиз?!
Анқовлигим қурсин, кўнгилдан деса чўнтакдан чиқарибман.
М.ТЎЛАГАНОВ