Меню

Қашқадарё

12.09.2017 2152

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА ХИЗМАТ УЙЛАРИ ТОПШИРИЛМОҚДА

Хусусан, бугунги кунда вилоятдаги 726 та ўзини ўзи бошқариш органларида хизмат қилаётган 616 нафар профилактика инспекторининг ҳар бирига ўзи хизмат қилаётган маҳалладан хизмат уйлари қуриш, шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар асосида автомашиналар бериш ишлари босқичма- босқич амалга оширилаётир. Айни  пайтда профилактика инспекторлари учун 616 та хизмат уйи (35 таси квартира, 409 таси 0,02 гектар ер майдонига эга ҳовли ва 172 таси тайёр бинолар) қурилиши белгиланган ва тайёрлари ўз эгаларига топширилмоқда.

Шундай уйлардан бири яқинда Деҳқонобод туманидаги Нодира маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторига топширилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими З.Алиқулов ва бошқалар уйдаги шароитлар ва яратилган қулайликлар билан танишдилар. Шинам хоналар, иситиш ва канализация тизимлари мавжудлиги, душ ва мўъжаз ҳовли уй эгаларига маъқул.

- Президентимиз топшириғига асосан ҳар бир профилактика инспектори ўзи ишлаётган ҳудудда хизмат уйи билан таъминланаётгани иш фаолиятимизда анча қулайлик туғдиради, - дейди участка инспектори Одил Бердиев. – Иш жойимизга яқин бўламиз, қатнаб, кўп вақт сарфламаймиз. Ишда ушланиб қолган вақтларимизда ҳам оиламиздан кўнглимиз хотиржам бўлади. Ўзим Касби туманиданман, шу  пайтгача қатнаб ишлардим. Энди кўнглим хотиржам. Маҳаллада уйим бор, мактаб ва маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнимизда жойлашган. Бу ўз ишимни жамоатчилик билан ҳамкорликда ташкил этишда муҳим аҳамияга эга.

Дарҳақиқат, халқ билан мулоқот қилиш, оилаларга яқиндан кириб бориб, муаммоларни ўз вақтида, эрта аниқлаш ва жойида ҳал қилиш профилактика инспекторларидан катта масъулият талаб қилади. Бунинг учун шароит, қулай имконият таъминланиши даркор. Хизмат уйлари билан бир қаторда, профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида “Матиз” русумли автомашиналар берилиши ташкиллаштирилаётгани ҳам бу борадаги ишларнинг мантиқий давомидир.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!