Меню
Қашқадарё
Президентга суиқасдда махсус хизматларнинг қўли бўлган - бу бемани шубҳа эмас
АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, мамлакат президентлигига номзод кичик Роберт Кеннеди ўзида амакисининг ўлдирилишига марказий разведка бошқармаси (МРБ) алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар борлигини маълум қилди. Бу ҳақда The New York Post манбаси хабар тарқатган.
"Унинг ўлдирилишига МРБ алоқадорлигини тасдиқловчи рад этиб бўлмас далиллар бор. Ўйлайманки, айни вақтда бу бемани шубҳа эмас", деган Роберт Кеннеди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу жиноят разведка томонидан яширилганига оид далиллар ҳам бор.
Кичик Роберт Кеннеди - 69 ёшли таниқли америкалик юрист, экофаол, ёзувчи ва жамоатчи. У сенатор (1965-1968 йй.) ва Америка бош прокурори (1961-1964 йй.) Роберт Кеннедининг 11 нафар фарзандидан бири, 35-президент Жон Кеннедининг жияни бўлади.