Меню

Қашқадарё

30.12.2020 1501

“Президент совғаси” ўз эгаларига топширилмоқда

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган хизматчиларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 минг дона “Президент совғаси” тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.

“Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.

“Президент совғаси” Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига “Uzbekistan Airways” АЖ самолётлари орқали ва қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳозирланган совғаларни ўз эгаларига етказиш ҳудудий ҳокимликлар иштирокида кеча бошланиб, бугун ҳам давом этади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!