Меню

Қашқадарё

09.07.2020 1751

ПРЕЗИДЕНТ ҚАТОР СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИНИ ИШДАН ОЛИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ. УЛАР ОРАСИДА ҚАШҚАДАРЁДАН КИМЛАР БОР?

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида камбағалликни камайтириш бўйича олиб бораётган ишлари қониқарсиз, эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторлар раҳбарлари фаолияти кескин танқид қилинди.

Худди шу йўналишдаги камчиликлари қайд этилган сектор раҳбарлари орасида Яккабоғ тумани прокурори Ойбек Мустафаев, Ғузор тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Суннат Рахмонов, Муборак тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Аброр Темиров ҳам тилга олиниб, уларни лавозимларидан озод этиш бўйича топшириқ берилди.

Косон тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Отақуловга эса охирги огоҳлантириш сифатида “ҳайфсан” эълон қилиниши белгиланди.

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!