Меню
Қашқадарё
Полиция ўйинчоқ тўппонча кўтарган ўсмирни топиш учун йирик амалиёт ўтказди
Германияда ўйинчоқ тўппонча олиб юрган ўқувчини топиш учун патруль хизмати, тезкор ходимлар ва вертолёт жалб этилди. Бу ҳақда Гамбург полицияси матбуот хизмати маълум қилган.
Воқеа Айдельштедт кварталида содир бўлган. Маҳаллий мактабда ўзаро тортишиб қолган икки ўсмирдан бири чиқиб кетиб, кейинроқ белбоғли сумкага жойланган тўппонча билан қайтган.
Бу ҳақда хабардор қилинган тезкор хизматлар мазилга етиб борган. Махсус мутахассислар ўқув биносини текширган, бироқ "қуролланган" ўқувчини топа олмаган. Уни топиш учун вертолёт ҳам жалб этилган, аммо бу ҳеч қандай натижа бермаган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўсмир яшайдиган уйга боришганида у бу ерда ҳам йўқ эди. Фақат орадан бир муддат вақт ўтиб, боланинг ўзи уйга қайтган ва қўлга олинган.
16 ёшли йигитчада ўқотар қурол борлиги тахмин қилинган эди, бироқ унинг ёнидан бор-йўғи уйинчоқ тўппонча топилган.
Шундан сўнг полиция амалиётни тўхтатган. Бўлиб ўтган воқеа ҳақидаги материаллар вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлимга юборилган. Ҳибсга олишга асос бўлмагани учун ўқувчи тез орада қўйиб юборилган.