Меню

Қашқадарё

13.08.2021 1449

Полиция бўлинмаси - инсон ҳуқуқлари ва унинг жисмоний дахлсизлигига энг катта хавф

Полиция участкаси ходимларнинг шафқатсизлиги боис Ҳиндистон фуқаролари учун энг хавфли жой бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош судьяси Нуталапати Рамана маълум қилди, дея хабар беради The Guardian манбаси.

Унинг сўзларига кўра, полиция бўлинмаси - инсон ҳуқуқлари ва унинг жисмоний дахлсизлигига энг катта хавф. Аҳвол шуки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўлга олинганларни қийноққа солиш ва уларга зўравонлик қилишни давом эттираяпти ҳамда бунинг учун жазоланмасдан қолаяпти, дея таъкидлайди Рамана.

Судья буни ҳиндистонликларни сўроқ қилиш пайтида ҳимоя томони ҳозир бўлмаслиги билан боғлайди. Қонунчиликда ўзига адвокат ёллаш имкони йўқ бўлган гумонланувчиларни бепул ҳуқуқий ҳимоя билан таъминлаш кўзда тутилган, аммо кўплаб фуқаролар бу ҳуқуқи ҳақида билмайди.

Рамана қатъий тарзда қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли, шунингдек, камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини маъқуллаяпти. У гумонланувчи ёки айбланувчилар олиб кирилиши чоғидаёқ адвокат олиш ҳуқуқига эгалигини билиши учун полиция участкалари олдида дарҳол кўзга ташланадиган маълумот берувчи лавҳалар ўрнатишни таклиф этган. Аммо, полиция томонидан амалга оширилаётган ҳуқуқбузарликларни тўхтатишнинг калити айбдор ходимларни жиноий таъқиб қилишдир, деган судья.

Ҳукуматнинг охирги маълумотларига кўра, Ҳиндистон полиция участкаларида уч йилда 348 нафар фуқаро вафот этган, 1189 нафар қўлга олинган шахс қийноққа солинган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!