Меню
Қашқадарё
Полиция аҳолининг сувдан фойдаланишини назорат қила бошлади
Франция полицияси аҳоли қурғоқчилик мавсумида сувни тежаш бўйича жорий қилинган чораларга қандай амал қилаётганини назорат қилмоқда, дейилади BFM телеканали лавҳасида.
"Машинадаги уч полициячи ёнида кичиккина сув оқими ҳосил бўлган ҳовлига мўраламоқда. Экология полицияси яшил майсалар билан қопланган ушбу боғни текширишга ҳозирланмоқда, бироқ улар бугун оддий огоҳлантириш билан кифояланади", дея ҳикоя қилинади материалда.
Франция биологик хилма-хиллик бюроси ҳудудий бўлимларидан бирининг раҳбари Жан-Ноэль Риффель аниқлик киритишича, ходимлар вазифаси одамларга амалдаги тартиб ҳақида эслатиб туришдир, бироқ қоидабузарлик қайта содир этилган ҳолатларда улар тегишли тартибда баённома расмийлаштиради.
"Патруль нафақат хусусий мулкдорлар объектларига киради, балки атрофда жойлашган гольф клублари эгалари ҳам улар назоратидан четда қолмайди", дейилади лавҳада.
Охирги вақтларда бошқа Европа мамлакатларида бўлгани каби, Францияда ҳам одатдагидан анча иссиқ ҳаво ҳарорати, қурғоқчилик кузатилмоқда. Шу сабабли ҳукумат 96 департаментдан 93 тасида сувдан фойдаланишга оид чеклов киритган. Хусусан, аҳолига кундузи боғ суғориш тақиқланади.
Ўтган ҳафтада Парижда ҳавонинг энг юқори ҳарорати 41 даражага етди. Жиронда департаментида эса жазирама туфайли иккита йирик ёнғин содир бўлди - олов 20 гектардан ортиқ ўрмонни йўқ қилган.