Меню
Қашқадарё
Пойтахт кўчирилади, унинг янги номи ҳам маълум
Калимантан ороли жануби-шарқида қуриладиган Индонезиянинг янги пойтахтини Нусантарой деб номлашга қарор қилинди. Унинг таржимаси архипелаг (бир-бирига яқин ороллар груҳи) маъносини беради. Бу ҳақда мамлакат миллий тараққиётни режалаштириш вазири Сухарсо Моноарфа ҳукуматнинг пойтахтни кўчириш масаласига бағишланган мажлисида маълум қилган.
"Мен Президент Жоко Видододан янги пойтахт Нусантара деб аталиши бўйича тасдиқ ва кўрсатмалар олдим", дея вазир сўзларидан иқтибос келтирган CNA телеканали.
Унинг сўзларига кўра, "бу ном Индонезиядан ташқарида кенг тарқалган ва давлатни архипелаг сифатида қисқача тавсифлайди".
Мамлакат раҳбари Жоко Видодо пойтахтни Жакартадан кўчириш режаси ҳақида 2019 йилда эълон қилганди. Ана шу мақсад учун кетадиган харажатларга 32 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Аммо, коронавирус пандемияси сабабли лойиҳа икки йилдан сўнг қайта бошлаш режаси кўзда тутилган ҳолда тўхтатилган.
Индонезия 18 мингта оролдан ташкил топган дунёдаги йирик архипелаг саналади. Мамлакатнинг ҳозирги пойтахти Жакарта Ява оролининг шимоли-ғарбида жойлашган бўлиб, 10 миллион нафардан ортиқ аҳолиси бор.