Меню

Қашқадарё

07.05.2020 1087

ПЛАСТИКДАГИ ПУЛНИ КИМ ЎМАРДИ?

Қинғир ишнинг қийиғи

 

Замонавий технологиялар, ахборот воситалари тараққий этиб бораркан, кимдир бундан ўзига ва ўзгаларга наф келтирадиган эзгу мақсадларда фойдаланса, бу кимгадир нафс истаги, кўнглидаги ғаразини намоён этишда қўл келиши ҳам бор гап.

Косон туманидаги Равот маҳалласида яшовчи Т.Д. шу йилнинг март ва апрель ойларида 2 ёшга етмаган фарзандининг нафақа пули туширилган пластик карточкани ишлатмоқчи бўлганида, ундаги 1 миллион 448 минг сўм пул қаёққадир йўқолиб қолганидан ҳайратга тушади.

Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга маълум қилгач, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу ўғрилик жиноятини Косоннинг Регзор маҳалласида яшовчи Б.Б. содир этгани аниқланди.

Маълум бўлишича, пластик карточкадаги пул “Click” хизмати орқали компьютер тизимига рухсатсиз кириш натижасида ўмарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!