Меню

Қашқадарё

22.09.2020 1352

“Пластик”ни телефонига улатиб олиб, боласига бериладиган нафақани ишлатиб юборибди

Бахт ва бахтсизликни ўзича тушунадиган ҳар хил оилалар, турфа қарашга эга инсонлар бор. Айримлар бир-икки сўм топиб, маишатга сарфласа, бошқалар шу пулни болаларимга едирай, дейди. Кимдир эртаси, фарзандлари келажаги учун қайғурса, кимгадир бугунги ҳузур-ҳаловати кўйида хотин-бола-чақа кўзига кўринмайди.

Қарши шаҳри Отчопар маҳалласида яшовчи Э. 1996 йилда туғилган М. билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, орада бир нафар фарзанд ҳам бор. Бироқ турли сабабларга кўра бир неча ойдан бери бирга яшашмаяпти, хотини отасиникига кетиб қолган.

Шундай вазиятда ҳақиқий эркак қандай иш тутарди? Албатта, турмушда айрим муаммолар, камчиликлар учраши табиий, буни босиқлик билан ҳал қилса бўлади. Шундай экан, Э. ҳам оилам пароканда бўлиб кетмасин, орада фарзанд бор, қолаверса, хотиним иккинчисига ҳомиладор, бундай пайтда ёнида туришим, ёрдам беришим керак, гина-кудуратдан ким барака топибдики, мен топсам, қабилида иш тутиши ҳам мумкин эди.

Бироқ у бунинг ўрнига фарзандига 2 ёшгача бериладиган, пластик карточкага тушадиган нафақа пули уяли алоқа телефони СМС хабарига уланганидан фойдаланиб, нафақа пулини ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборибди. Ҳаётда шундай “ота”лар ҳам, афсуски бор.

Натижада М. ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, амалий ёрдам сифатида Халқ банки вилоят ҳудудий филиали мутахассиси иштирокида пластик карточка турмуш ўртоғининг телефонига уланган СМС хабарномасидан ўчиртирилиб, ўзининг уяли алоқа телефонига улатиб берилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!