Меню
Қашқадарё
Пластик чиқиндилар билан ифлосланиш ўчоқлари аниқланди
Британиянинг Лидс университети олимлари дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқлардаги пластик чиқиндилар билан энг йирик ифлосланиш ўчоқларини аниқлашди. Глобал модель қачонлардир ҳосил бўлган полимер чиқиндилар тарқалишининг муфассал тасвирини намоён этган. Тадқиқот натижалари Nature илмий журналида эълон қилинган.
Олимлар жамоаси сўзларига кўра, ўлчов учун энг қийин жиҳат ўз-ўзидан пластик чиқинди деб аталувчи, жараёнда моддий тизимлар ва фаолият турларидан чиқарилган нарсалар бўлган. Бунга чиқинди қутилари, уларни ташиш воситаларидан атрофга тушган ва одамлар (тасодифан ёки атай) ташлаб юборган чиқиндилар киради.
Тадқиқотчилар сунъий интеллект ёрдамида ҳар йили 52 миллион тонна пластик ташландиқлар чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини четлаб ўтиши, уларнинг 36 миллион тоннаси (69 фоизи) саранжомланмаган полимер чиқиндилар эканини аниқлашган.
Олимлар хулосасига кўра, Ҳиндистон пластик ифлосланиш ҳажми бўйича дунё мамлакатлари ўртасида биринчи ўринда туради, йилига атроф-муҳитга 9,3 миллион тонна (19 фоиз, 81 фоизи тўпланади) полимер чиқиндилар ташланади. Бу кейинги ўринлардаги икки "етакчи" - Нигерия ва Индонезияда шунчаки ташлаб юбориладиган пластик чиқиндилар ҳажмидан 2,7 баробар кўп.