Меню

Қашқадарё

28.02.2020 1710

ПЛАСТИК ЧИҚИНДИДАН - ХАРИДОРГИР ХОМ АШЁ

Кичик бизнес

Шаҳрисабз туманидаги "Янгиланиш пласт" хусусий корхонасида тадбиркор Аслиддин Шариповнинг саъй-ҳаракатлари билан пластик чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилди.

- Янги лойиҳани амалга ошириш режаси пайдо бўлгач, бозорни обдан ўргандик, - дейди    Аслиддин Шарипов. - Шундан сўнг пластик чиқиндиларни қайта ишлаб, иккиламчи хом ашё тайёрлаш  ва уни маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга етказиб беришга қарор қилдик. Боиси, бундай хом ашёга бугун талаб юқори. У полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бирламчи хом ашёга қўшимча  сифатида ишлатилади. Қолаверса, атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинади.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа 250 миллион сўм миқдоридаги банк кредити ҳамда корхонанинг  ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Хитойдан олиб келинган замонавий технологиялар барча буюртмаларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш имконини бермоқда.

Тадбиркор Аслиддин Шарипов раҳбарлик қилаётган корхонада айни пайтда 6 нафар киши иш билан таъминланган. Ишбилармон эса янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳаракатида.

С.НАРЗИЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!