Меню

Қашқадарё

06.06.2024 5526

Пенсионер французларнинг кўпи муҳожирларга тоқатсиз экан

Франция аҳолисининг тахминан 70 фоизи назоратсиз иммиграция ва мамлакатда хавф-хатарсизлик пасайиши ўзаро боғлиқ масала демоқда. Бу ҳақда JDD нашри CSA социологик тадқиқотлар институти ўтказган сўров натижаларига таяниб хабар тарқатган.

Қайд этилишича, респондентларнинг 68 фоизи муҳожирлар келиши ва хавфсизликка таҳдидлар ўртасида боғлиқлик кўради, 32 фоизи эса йўқ. Шунингдек, эркакларга нисбатан озгина кўпроқ хотин-қизлар иммиграцияда хатар кўради: мос равишда 67 фоизга 70 фоиз.

Бундан ташқари, сўров натижаларига кўра, Франция фуқароси ёши қанчалик катта бўлса, шунча кўпроқ муҳожирларга тоқатсиз бўлади. Шундай қилиб, 18-24 ёшли французларнинг 57 фоизи иммиграцияни хавфсизликка таҳдид ҳисобласа, пенсионерлар орасида бу кўрсаткич 70 фоиздан ошади.

Сўров яна шуни кўрсатганки, сўл партиялар тарафдорлари орасида муҳожирлар масаласи бўйича бўлиниш юзага келган: уларнинг 48 фоизи иммиграция ва хавфсизлик муаммолари ўртасида боғлиқлик кўради. Айни вақтда ўнг партиялар тарафдорлари орасида ҳамфикрлик бор кўринади: уларнинг 90 фоизи иммиграцияни хатар ҳисоблайди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!