Меню

Қашқадарё

03.05.2016 2073

ПАСХА БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Қарши шаҳридаги христиан протестантлар черковида бўлиб ўтган байрам тадбирида мазкур черков руҳонийси Владимир Скорняков йиғилганларни байрам билан табриклади. Давлатимиз томонидан виждон эркинлиги амалда мустаҳкам кафолатлангани, мамлакатимизда барча миллат вакиллари тили, дини, эътиқодидан қатъи назар тинч ва тотув яшаб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Православ христианлари байрам амалларини адо этиб, юртимизда тинчлик-осойишталик ва тотувлик ҳамиша барқарор бўлиши, озод ва обод юртимиз янада гуллаб-яшнашини ният қилдилар.

Ш.КАРИМОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!