Меню
Қашқадарё
ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ ҚАНДАЙ ИШЛАШИ КЕРАК, ДЕПУТАТЧИ?
Партия гуруҳларининг иш фаолияти муҳокамасига кенг эътибор қаратилган ушбу тадбирда партия бошқарув аппарати вакиллари ва депутатлар иштирок этди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар электорат манфаатлари ҳимоясида муҳим ўрин тутади ва унинг ижроси доирасида ўтган йил давомида ҳудудларда қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, йўлга қўйилган депутатлик ва жамоатчилик назорати асосида 57 масала муҳокама марказида бўлди. Партия дастуридан келиб чиқиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, чекка ҳудудларда болалар спортини ривожлантириш, умумтаълим мактабларида чет тилларининг ўқитилиши, имконияти чекланган болаларни ўқитишнинг аҳволи ва уларга яратилган шароитлар ҳамда бошқа шу каби масалаларни ўрганиш натижалари асосида аниқланган камчиликлар тегишли доимий комиссиялар ҳамда сессия муҳокамаларига киритилган. Бироқ Яккабоғ, Миришкор, Нишон ва Чироқчи туманларидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ушбу масалалардан ҳеч бирини сессия кун тартибига олиб чиқмаган.
Шунингдек, айрим партия масъуллари ўз ишига лоқайд қараётгани, уларда ташаббускорлик ва фаоллик етишмаслиги, натижада кўзда тутилган вазифалар ижроси таъминланмай қолаётгани танқидий баҳоланди.
Семинарда партия аъзолигига янги қабул қилинган ёшларга гувоҳномалар топширилди.
С. АЛЛАЁРОВА