Меню

Қашқадарё

15.08.2024 5814

Парижда чемпион бўлган спортчи кейинги Олимпиадага тайёрланиш учун медалини сотиши мумкин

Норвегиялик аёл оғир атлетикачи Сольфрид Коанда кейинги Олимпиада ўйинларига тайёрланиш имкониятига эга бўлиш учун Парижда қўлга киритган олтин медалини сотиши мумкинлигини айтди. Спортчи сўзларини NRK манбаси келтирган.  

"Балки мен электриклик ишимга қайтарман. Балки 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўришимни молиялаштириш учун олтин медални сотишимга тўғри келади", деган тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси чемпиони.

25 ёшли оғир атлетикачи 2022 йилгача электрик бўлиб ишлаган. У Париж Олимпиадасида 81 килограммгача вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, аёл жаҳон ва уч карра Европа чемпиони ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, Норвегияда тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасида зафар қучган спортчиларга мукофот пуллари берилмайди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!