Меню

Қашқадарё

17.12.2020 1646

ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА БЕЛГИЛАНГАН БИР ҚАНЧА ИМТИЁЗЛАР САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ

Жорий йилнинг 1 декабрь куни қабул қилинган тегишли қонун билан мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича имтиёзлар сақланиб қолинадиган бўлди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ва Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақлаб қолинмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади.

Қолаверса, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилиш тарздаги белгиланган имтиёзлар ҳам ўз кучини сақлаб қолмоқда.

Ф.ЖАББОРОВ,

Вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!