Меню
Қашқадарё
Озон қатлами ва ўрмон ёнғинлари ўртасида кутилмаган боғлиқлик аниқланди
Халқаро олимлар гуруҳи йирик ўрмон ёнғинлари ва озон қатлами кимёси ўртасидаги ноодатий ўзаро боғлиқликни аниқлашди. Шу мавзудаги тадқиқот хулосаларини Science Advances илмий журнали чоп этган.
Озон қатлами Ердаги ҳаётни зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Охирги ўн йилликда озонни емирадиган моддалардан фойдаланишдан халқаро даражада воз кечилаётгани натижасида қатламда тикланиш белгилари намоён бўлган.
2019 ва 2020 йилларда Австралияда кузатилган йирик ёнғинлардан кейинги тадқиқотлар ёнаётган ўрмонлар янги феномен - тутун қуюни пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган.
"Тутун қуюни ўзида кучли ва тутунга тўла атмосфера воронкасини ифодалаб, табиий ёнғинлардан ажралган чиқиндиларни стратосферага 35 километргача кўтаради", деб тушунтирган тадқиқот ҳаммуаллифи, профессор Хан Су.
Тутун қуюни стратосферадаги аэрозоль юкини камида икки баробарга оширади ва озон зичлигига таъсир қилади.
Олимлар жамоасининг тушунтиришича, ўрмон ёнғинлари туфайли аэрозоллар озон қатламида парадоксал тарзда ҳаракат қилади - улар ўрта баландликда уни заифлаштиради, бироқ атмосферадаги юқори зичликни кучайтиради.
Жанубий ўрта кенгликда бу мураккаб ўзаро боғлиқлик йирик ўрмон ёнғинларидан бир ой кейин қуйи стратосферада кузатилган озон емирилиши ўрнини 70 фоизга қоплашга муваффақ бўлган.
Олимлар ўрмон ёнғинлари кучайгани сари тутун қуюни атмосфера озонига тобора кучлироқ таъсир қилиб, унинг мувозанатини хавфга қўйишидан огоҳлантирганлар.