Меню
Қашқадарё
ҚОЗОҒИСТОНДАГИ МУВАФФАҚИЯТДАН СЎНГ ТАЙЁРГАРЛИК ТУРКИЯДАГИ ТУРНИРГА
Эътиборли томони, Сабина 2005 йилда туғилган бўлса-да, саралашдан муваффақиятли ўтиб, мамлакат термаси таркибида мусобақага йўл олган эди. Қолаверса, у 36 килограмм вазн тоифасига эга бўла туриб, 40 килограмм вазн тоифасида татамига чиқди. Аммо бу жиҳатлар унинг муваффақиятли иштирокига тўсиқ бўла олгани йўқ. Финалга қадар барча рақибларини ишончли мағлуб этиб келган Сабина фақат ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.
- Гарчи биринчи ўрин учун курашда мағлубиятга учраган бўлсам-да, бу мусобақа ўзимга нисбатан ишончимни янада орттирди, - дейди Сабина. - Август ойида Туркияда яна бир йирик турнир бор. Ҳозирда ана шу мусобақага қаттиқ тайёргарлик кўраяпман. Ниятим дунёнинг энг йирик ареналарида татамига чиқиб, юртимиз байроғини баланд кўтариш.
Сабина Файзуллаева 2014 йилдан буён тумандаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида дзюдо билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. У шу вақтга қадар 3 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратда: Сабина Файзуллаева.