Меню

Қашқадарё

14.04.2022 1759

Озиқ-овқат нархлари тарихий максимумни қайд этди

Украинадаги инқироз ва Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли март ойида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи  12,6 фоизга кўтарилиб, тарихий максимум даражасига етди, дея маълум қилган БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO).

FAOнинг озиқ-овқат нархлари индекси дунёда энг кўп сотиладиган шу тоифага оид маҳсулотлар савати баҳосидаги тебранишларни кузатиб бориш имконини беради.

"Шу йил мартда индекс ўртача қиймати у жорий қилинган (1990 йил)дан буёнги рекорд даражани қайд этган палла - февраль ойидаги қийматдан ҳам 12,6 фоизга баланд бўлиб, 159,3 пунктни ташкил этди", дея қайд этилади FAO баёнотида.

Ўтган ойда бошоқли экинлар дони нархи 17,1 фоизга, асосан буғдой баҳоси кескин ўсиши ҳисобига кўтарилган. Бинобарин, "охирги уч йилда Россия ва Украинанинг жаҳон буғдой экспортидаги улуши 30 фоизга, маккажўхори дони экспортидаги ҳиссаси 20 фоизга тўғри келган"ига аниқлик киритиб ўтган ташкилот. Бундан ташқари, дунё бўйича кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажмининг ярмидан кўпи ҳам ана шу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келади. 

Март ойида буғдойнинг жаҳон баҳоси 19,7 фоизга, маккажўхори дони нархи 19,1 фоизга ошиб, ҳар икки маҳсулот тарихий максимумга қадар қимматлаган. Бундан ташқари, нарх ўсиши арпа ва жўхорига ҳам таъсир қилган.

Украина дунёдаги етакчи экспортчиси саналган кунгабоқар ёғининг биржа нархлари ўсиши натижасида ўсимлик ёғи 23,2 фоизга қимматлаган. Шунингдек, (биоёнилғи учун фойдаланиладиган) пальма, соя ва рапс ёғи қиймати кунгабоқар ёғи ҳамда нефть хомашёси нархлари кўтарилиши ортидан сезиларли даражада ошган.

Шакар февраль ойидагига қараганда 6,7 фоизга, ўтган йил мартда кузатилган баҳосига нисбатан эса 20 фоизга қимматлаган. Гўшт нархи бир ойда 4,8 фоизга кўтарилиб, тарихий энг юқори кўрсаткичга етган. Сут маҳсулотлари баҳоси эса февралдагига нисбатан 2,6 фоизга ўсган бўлса, ўтган йил мартда қайд қилинган нархга қараганда 23,6 фоизга юқорилаган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!