Меню
Қашқадарё
ҲОЖИЛАРИМИЗ МУҚАДДАС ЗИЁРАТНИ АДО ЭТИБ ҚАЙТИШДИ
Маълумки, бу йил вилоятимиздан 413 киши Ҳаж зиёратида бўлди. Саудия Арабистонида уларга хизмат кўрсатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат малакали ишчи гуруҳи, тиббиёт ходимлари, ошпазлар сафарбар этилди ва улар нафақат меҳмонхоналарда, балки Мино, Муздалифа, Арафот водийларида ҳам хизмат кўрсатишди. Шунга мувофиқ зиёратчилар ўз ибодатларини эмин-эркин ва тўла-тўкис амалга ошириш имконига эга бўлдилар.
Тантанали кутиб олиш маросимида ҳожиларимиз Саудия Арабистонида яратилган шароитлардан миннатдорлигини изҳор қилишиб, юртимиз мустақиллиги ва тинчлиги абадий бўлишини тилаб, дуо қилдилар.
Шунингдек, Қарши халқаро аэропортида 11-12 сентябрь кунлари сурхондарёлик 408 нафар ҳожи ҳам кутиб олинди.
Н.ХЎЖАЕВ
Суратларда: ҳожиларни кутиб олиш тадбиридан лавҳалар.
Муродулла КОМИЛОВ олган суратлар.