Меню
Қашқадарё
ҲОЖИЛАРИМИЗ ҲАЖ САФАРИДАН ҚАЙТИШДИ
- Муқаддас Ҳаж зиёратига боришдек бахтга муяссар бўлганимдан Аллоҳга шукурлар айтаман, - дейди яккабоғлик Оқбўта бобо Узоқов. – Ҳаж зиёратига бориш бир вақтлар биз учун ушалмас орзу эди. Мустақиллигимиз шарофати билан бугун орзуларимизнинг рўёбини кўраяпмиз. Буларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, муҳтарам Президентимизнинг бевосита ғамхўрлиги туфайли эканлигини яхши биламиз. Мамлакатимиз йилдан-йилга ривожланиб, ҳаётимиз тобора фаровонлашиб бораётганидан мамнунмиз. Юртимиз тинч, келажагимиз бундан-да ёруғ бўлсин!
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бу йил Президентимиз ташаббуси билан 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси имтиёзли равишда ҳаж сафарига юборилди. Уларнинг 2 нафари вилоятимиздан экани эътиборли. Умумий ҳисобда эса Ўзбекистон учун ажратиладиган Ҳаж квотаси ҳам оширилиб, шунга мувофиқ 400 нафардан зиёд вилоятимиз вакиллари ҳам муқаддас зиёратни адо этиб, ҳожилик мартабаси билан қайтдилар.
М.МУРОДОВ