Меню
Қашқадарё
Ота хотини ва қизи ухлаб ётган хонага кобрани қўйиб юборди
Ҳиндистонлик эркак суғурта тўлови олиш учун хотини ва қизининг ётоқхонасига заҳарли илон қўйиб юборди, кобра чақишидан жабрланганларга шифокорлар ҳам ёрдам бера олишмаган. Бу ҳақда News9Live манбаси хабар қилмоқда.
Воқеа Одиша штатида рўй берган. Аёл ва унинг икки ёшли қизи ётоқхонасидан топилган, жабрланувчиларни илон тишлагани аниқланган, хонада кобра бўлган. Она ва бола тезда шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар уларни қутқариб қололмаган.
Қариндошлар гумонича, оила бошлиғи давлатдан 400 рупия суғурта пули олиш умидида хотини ва қизини шу аҳволга солган. Тергов давомида она ва бола қичқириғини ҳеч ким эшитмагани, кобра эса ҳужумдан кейин ўзини характерига мос бўлмаган ҳолда тутиб, хонада қолгани аниқланган. Жабрланганлар қонидан заҳарли модда излари топилган.
Оила бошлиғи қўлга олинган, у илонни бозордан сотиб олгани ва уни хотини ва қизи ухлаб ётган хонага қўйиб юборганини тан олган.